platina.uz
Спорт

Беҳруз Каримов отаси Қозоғистондаги қурилишда оддий ишчи бўлиб ишлашини маълум қилди

У турли клублардан катта маошли таклифлар олганини, бироқ ўйин амалиётига эга бўладиган жамоани танлаганини айтган. Каримов фаолиятида отасининг ўрни катта эканини таъкидлади. 

Беҳруз Каримов отаси Қозоғистондаги қурилишда оддий ишчи бўлиб ишлашини маълум қилди

​Швейцариянинг "Лугано" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси, 19 ёшли Беҳруз Каримов Европада карьерасини давом эттириш учун сахий молиявий таклифларни нима учун рад этганини ва бунда отасининг ролини тушунтирди.

Бу ҳақда Championat.asia хабар берди.

​"Оиламиз камбағал деб айтмаган бўлардим. Одил Аҳмедов яқинда берган интервьюсида: "Энг муҳими, отам тирик", деди. Мен ҳам отам борлигидан миннатдорман. У ҳали ҳам Қозоғистонда оддий қурилиш ишчиси бўлиб ишлайди. Мен турли клублардан катта маош билан кўплаб таклифлар олдим, лекин карьерам ҳақида ўйлаганимда, ўйин амалиёти оладиган жамоани танлайман. Икки йил пул топиб, кейин йўқолиб кетишдан кўра, мақсадим келажакда юқори даражага эришиш.

Отам менга: "Пул ҳақида ўйлама, футбол ҳақида ўйла, шунда мен ишлашда давом этаман", деди. Отам футболим учун ҳеч нарсасини аямади ва мени доим қўллаб-қувватлади", деди Каримов.

19 ёшли Каримов Ўзбекистон терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида ўйнади. У Колумбия ва Португалияга қарши ўйинларда асосий таркибда майдонга тушганидан сўнг, "Сурхон"дан "Лугано"га ўтди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid