platina.uz
Жамият

Мурод Абдуазимов Бўка тумани ҳокими этиб тайинланди

Аввалги раҳбар Сардор Исоқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур лавозимдан озод этилган эди. 

Мурод Абдуазимов Бўка тумани ҳокими этиб тайинланди

Мурод Абдуазимов Бўка тумани ҳокими этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги мақсад ва вазифаларнинг ижроси юзасидан таҳлилий маъруза қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

​Бўка тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Сардор Исоқулов аввалроқ бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур лавозимдан озод этилган эди.

​Зойир Мирзаев Бўка тумани ҳокими лавозимига айни пайтда "Агробанк" АТБ Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Абдазимов Мурод Илҳомович номзодини тавсия қилди.

​Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши Мурод Абдазимовни туман ҳокими этиб тасдиқлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid