platina.uz
Жамият

Бошпанасиз шахсларни вақтинчалик марказларга жойлаштириш тартиби белгиланди

Кўча, вокзал, бозор, ер ости йўлаклари, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва бошқа жамоат жойларида мунтазам равишда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар аниқланади ҳамда уларга Марказ хизматларидан фойдаланиш таклиф этилади.

Бошпанасиз шахсларни вақтинчалик марказларга жойлаштириш тартиби белгиланди

Бошпанасиз шахсларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди.

Ҳукумат қарори (447-сон, 18.08.2026 й.) билан “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ушбу Регламент муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига (Марказ) жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Регламентга кўра, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходимлар томонидан:

- кўча, вокзал, бозор, ер ости йўлаклари, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва бошқа жамоат жойларида мунтазам равишда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар аниқланади ҳамда уларга Марказ хизматларидан фойдаланиш таклиф этилади.

Вояга етган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жойлашиш учун Марказга бевосита мурожаат қилади.

Бунда вояга етган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг вояга етмаган фарзандлари мавжуд бўлса, улар ушбу шахс билан биргаликда жойлаштирилади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасаларининг шошилинч қабул бўлимлари томонидан улар олиб келинган вақтда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Мазкур тиббий кўрикда шахсда Марказга жойлаштиришга монелик қилувчи шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлик ҳолатлари ҳамда юқумли касалликлар мавжуд бўлмаган тақдирда Марказга қабул қилинади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс томонидан сўровномани тўлдириш учун маълумотларнинг тақдим этилиши, унинг Марказга жойлаштириш, Марказнинг ички тартиб-қоидаларига амал қилишга розилигини билдиради.

Сўровнома шакллантирилганидан сўнг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Марказга 7 кунга жойлаштирилади.

Айрим белгиланган ҳолатларда Марказда қолиш муддати 6 ойга узайтирилиши мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid