platina.uz
Жаҳон

ОАВ: Трамп ноябрда Ким Чен Ин билан учрашиши мумкин

​Таҳлилчилар эҳтимолий саммитнинг самарадорлигига шубҳа билан қарашди. Уларнинг сўзларига кўра, Шимолий Кореянинг ядровий арсенали аввалги учрашувларидан бери фақат кучайган. 

ОАВ: Трамп ноябрда Ким Чен Ин билан учрашиши мумкин

АҚШ президенти Доналд Трамп Осиёга кейинги сафари давомида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таяниб хабар берди.

​Нашрнинг хабар беришича, Америка президенти ноябр ойида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити бўлиб ўтадиган Шэньчжэнда музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

​WSJ таъкидлашича, Трамп Шимолий Кореяни ядросизлантириш бўйича дипломатик ташаббусни янгилашга умид қилмоқда. Манбаларга кўра, АҚШ президенти Эрон билан можарони ҳал қилишда силжиш йўқлиги сабабли ташқи сиёсатда катта ютуқларга эришмоқчи.

​Таҳлилчилар Доналд Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги мумкин бўлган саммитнинг самарадорлигига шубҳа билан қарашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Шимолий Кореянинг ядровий арсенали аввалги учрашувларидан бери фақат кучайган.

​Аввал Доналд Трамп Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машқлар кўлами ва молиялаштиришни қисқартиришни эълон қилди ва буни Шимолий Корея етакчиси билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш истаги билан изоҳлади. Пхенян машқларни "тажовузкорлик ва КХДР билан урушга тайёргарлик намойиши" деб атади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid