Трамп АҚШ-Жанубий Корея ҳарбий машғулотларини қисқартиришни буюрди
АҚШ раҳбари Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан "жуда яхши муносабатлари" борлигини таъкидлаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон котиби Пит Хегсетга Корея Республикаси билан қўшма ҳарбий машқлар кўламини камайтиришни буюрди.
Трамга кўра, улар Шимолий Кореяга "душманлик сигнали" юборади.
Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан "жуда яхши муносабатлари"ни яна бир бор таъкидлади ва "Қўшма Штатлар узоқ вақт олдин Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машқларда иштирок этишга рози бўлганидан" норозилигини билдирди.
"Бу машқлар нафақат қиммат, чунки одатдагидек АҚШ харажатларни ўз зиммасига олади, балки Доналд Трамп президентлиги даврида ҳеч қандай таҳдид солмаган ва ҳурмат кўрсатган мамлакатга мутлақо ноўрин ва душманлик сигналини ҳам юборади. Шунинг учун машқларни бекор қилиш учун жуда кеч эканлигини ҳисобга олиб, мен Мудофаа вазири Пит Хегсетга қўшма ҳарбий машқлар кўламини сезиларли даражада камайтиришни буюрдим!" — деб ёзди давлат раҳбари Truth Social’да.
Шимолий Корея томони ҳам АҚШ-Жанубий Корея машқлари арафасида жиддий баёнотлар билан чиқди ва уларни хавфсизликка таҳдид деб атади.
