Муддатли тўлов хизмати операторлари иш бошлайди
Муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи юридик шахс (банклар ва микромолия ташкилотлари бундан мустасно) муддатли тўлов хизмати оператори деб эътироф этилади.

Муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади.
“Аҳолига муддатли тўлов хизматлари кўрсатилишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–294-сон, 14.08.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади.
Муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи юридик шахс (банклар ва микромолия ташкилотлари бундан мустасно) муддатли тўлов хизмати оператори деб эътироф этилади.
Юридик шахсларнинг муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи Марказий банк томонидан шакллантириладиган Муддатли тўлов хизмати оператори фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилгандан сўнг вужудга келади.
Юридик шахслар қуйидаги тартибда Реестрга киритилади:
- банклар, микромолия ташкилотлари Марказий банкни хабардор қилиш орқали;
- бошқа юридик шахслар Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтиш орқали.
Кўчмас мулк, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мулк муддатли тўлов хизмати объекти бўлиши мумкин эмас.
Муддатли тўлов хизмати операторига:
- молиявий истеъмол кредитларини ажратиш ҳамда жисмоний шахслардан пул маблағларини жалб қилиш тақиқланади;
- муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш шартномалари бўйича талаб қилиш ҳуқуқидан фақат бошқа муддатли тўлов хизмати оператори, микромолия ташкилоти ва банклар фойдасига воз кечиш ҳуқуқи берилади.
