platina.uz
Жамият

Капитан Бобурмирзо Пардаев сўнгги манзилга кузатилди

У Учтепа туманидаги ёнғинда сафдошлари билан бирга ёнаётган уйдан одамларни олиб чиқиб, шахсан етти кишининг ҳаётини қутқаришга улгурганди. 

Капитан Бобурмирзо Пардаев сўнгги манзилга кузатилди

Капитан Бобурмирзо Пардаев сўнгги манзилга кузатилди.

ФВВ махсус қутқарув батальони гуруҳ командири Бобурмирзо Пардаев оиласи, яқинлари, вазирлик раҳбарияти ва юзлаб ҳамкасблари томонидан ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилоятида сўнгги манзилга кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни Учтепа туманида юзага келган ёнғинни ўчириш чоғида ФВВ Махсус қутқарув баталёни гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев фожиали тарзда ҳалок бўлди.

​У сафдошлари билан бирга ёнаётган уйдан одамларни олиб чиқиб, шахсан етти кишининг ҳаётини қутқаришга улгурди.

Шу инсон сабабли етти жон омон қолди. Бироқ том қисмининг тўсатдан қулаб тушиши оқибатида Бобурмирзонинг ўзи ҳаётдан кўз юмди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid