platina.uz
Жамият

Тошкентдаги ёнғинда ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди

Капитан Бобурмирзо Пардаев инсонларни қутқариш вақтида қурбон бўлган. 

Тошкентдаги ёнғинда ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди

Тошкентда ФВВ қутқарувчиси хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

​15 август куни Тошкент шаҳар ФВББ навбатчилик қисмига Учтепа тумани “Қуйи Дархон” МФЙ ҳудудида жойлашган уйлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди.

​Хабар олиниши билан шаҳар ФВББ ва ФВВ Махсус қутқарув батальони қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этишга киришган.

​Ёнғиннинг дастлабки сониялариданоқ қутқарувчилар уни бартараф этиш билан бир қаторда, хонадонда бўлган аҳолини зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолдилар.

Айтилишича, ФВВ Махсус қутқарув батальони отряд командирининг ўринбосари – гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев ҳам жасорат кўрсатиб, инсонлар ҳаётини қутқарди. Бироқ ёнғинни бартараф этиш жараёнида капитан Бобурмирзо Пардаев қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid