platina.uz
Маданият

"Amirsoy Resort" ёзнинг энг кутилган воқеаларидан бирига мезбонлик қилади

Илк бор денгиз сатҳидан 1681 метр баландликда "Amirsoy Paradiso" лойиҳасининг концерти бўлиб ўтади. Мусиқа Ўзбекистон Давлат симфоник оркестри ҳамда Республика оркестрлар ва хор жамоалари Ижодий бирлашмаси ижросида янграйди. 

"Amirsoy Resort" ёзнинг энг кутилган воқеаларидан бирига мезбонлик қилади

15 ва 16 август кунлари "Amirsoy Resort" ёзнинг энг ёрқин ва кутилган воқеаларидан бирига мезбонлик қилади. Илк бор денгиз сатҳидан 1681 метр баландликда узоқ кутилган "Amirsoy Paradiso" лойиҳасининг концерти бўлиб ўтади.

Гўзал мусиқа Ўзбекистон Давлат симфоник оркестри ҳамда Республика оркестрлар ва хор жамоалари Ижодий бирлашмаси ижросида янграйди. Дирижёр — Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Ўринбоев саналади.

Жаҳон замонавий классикасининг афсонавий асарлари, кечки нафосат муҳити, Тян-Шан тоғлари бағридаги ёруғлик шоу ва тунги саҳна безагининг бетакрор уйғунлиги, Amirsoy курортининг юлдузли осмони остида янграйдиган истеъдодли ёш ижодкорларнинг жонли ижроси — мусиқа романтикаси, ҳис-туйғулар симфонияси ва завқ-шавқ энергияси кечанинг асосий безакларига айланади.

Меҳмонларнинг қулайлиги ва комфорти учун:

Трансфер: шаҳардан курортгача махсус трансфер ташкил этилади.

Канат йўли: Amirsoy EXPRESS канат йўлида кўтарилиш ва тушиш чипта нархига киритилган.

Welcome drink: кеча бошланишидан аввал меҳмонларни аперитивлар, енгил газаклар ва канапелар кутиб олади.

Лойиҳанинг биринчи концерти Amirsoy юлдузли осмони остидаги анъанавий мусиқий кечалар туркумини очиб беради — бу ерда уйғунлик, гўзаллик ва улуғворлик бирлашади.

Роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йилда, очиқ осмон остида симфоник мусиқа концертларининг ушбу гўзал тарихи бошланган эди. Бир неча йил давомида истеъдодли мусиқачилар Алишер Навоий номидаги Катта театр фавворалар майдонида минглаб томошабинларни жамладилар. Ёрқин дастурлар, жонли ижро ва очиқ майдонда томошабинлар қаршисида намоён бўлган симфоник оркестр пойтахтнинг ҳақиқий тренди ва севимли тадбирига айланди.

2019 йилда мусиқачилар мамлакат бўйлаб гастрол сафарларига чиқиб, вилоятлардаги томошабинларни ҳақиқий жонли оркестр ижросига ошно қилдилар. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 28 та ажойиб концерт бўлиб ўтди. Айнан шу тарзда республиканинг ҳар бир ҳудудида симфоник оркестрлар ташкил этиш ғояси пайдо бўлди.

Энди, орадан 10 йил ўтиб, концертларимиз Ўзбекистоннинг тоғ чўққиларини забт этмоқда. Бу сафар саҳнада Ўзбекистон оркестрлар ва хор жамоалари катта Ижодий бирлашмаси иштирок этади.

Ҳар йилги AMIRSOY PARADISO лойиҳаси — мусиқа, тоғлар, уйғунлик ва абадият тимсолидир.

Ташриф буюрувчилар учун маълумот:

  • Майдон очилиши: 19:00
  • Манзил: Amirsoy бош майдони
  • Кунлик умумий сиғим: 2 000 нафар меҳмон
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid