“Тошкент метрополитени” ДУК акциядорлик жамиятига айлантирилди
2021 йилдан буён ташкилотга раҳбарлик қилиб келаётган Раҳмонбек Усмонов эса лавозимида қолди.

“Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилди.
Ушбу ўзгариш асносида 2021 йилдан буён “Тошкент метрополитени”га раҳбарлик қилиб келаётган Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович эса лавозимида қолди.
У метрополитен бошқаруви раиси этиб тайинланди. Раҳмонбек Усмонов (1960 йилда туғилган, Тошкент йўл институти битирувчиси-1982) 2011 йилдан 2018 йилнинг апрелигача Тошкент шаҳри ҳокими сифатида ишлаган.
