platina.uz
Жамият

Террористик ташкилотга пул ўтказиб, уларга қўшилмоқчи бўлган шахс 10 йилга қамалди

У Жанубий Кореянинг нуфузли университетига ўқишга кирган ва таҳсил олиш даврида  ижтимоий тармоқлар орқали “жиҳод”, “ҳижрат” ва “шаҳидлик”ни тарғиб қилувчи шахсларнинг аудио-видео маърузалари билан танишган.

Террористик ташкилотга пул ўтказиб, уларга қўшилмоқчи бўлган шахс 10 йилга қамалди

Бугун дунёнинг нотинч ҳудудларидан паноҳ топган террористик ташкилотлар ижтимоий тармоқлар орқали одамларни алдаб, ўз фаолиятларини молиялаштириш учун маблағ йиғишмоқда.

​Афсуски, бундай алдовлар таъсирига тушиб қолаётганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

​Жумладан, 1995 йил Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро 2017 йилда Жанубий Корея Республикасининг нуфузли университетига ўқишга киради.

​Хорижда таҳсил олиш даврида у ижтимоий тармоқлар орқали “жиҳод”, “ҳижрат” ва “шаҳидлик”ни тарғиб қилувчи шахсларнинг аудио-видео маърузалари билан танишади.

​Суриядаги қуролли тўқнашувлар акс этган видеолар таъсирида унинг онги ақидапарастлик ғоялари билан заҳарланади.

​Шу тариқа у “Instagram” ва “Telegram” тармоқлари орқали Сурия ҳудудида фаолият юритаётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ҳамда “Ғуроба катибаси” каби террористик ташкилотларга алоқадор кимсалар билан мулоқотга киришиб, уларга тааллуқли материалларни тарқата бошлайди.

​Университетни тамомлаганидан кейин ҳам Жанубий Кореяда қолган мазкур шахс “Ғуроба катибаси” террористик ташкилоти медиа блогери “Саад Мухтор”нинг интернет орқали амалга оширган алдовларига ишониб, унга пул юборади. 2023 йилнинг декабр ойида эса у Ўзбекистонга қайтиб келади.

​2024 йилнинг июл ойида Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Туркияга боради, аммо режаси амалга ошмай ортга қайтади.

​Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида мазкур шахс қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

​Суд ҳукми билан у Жиноят Кодексининг 244¹, 244², 155² ва 155³-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid