Мандат натижалари 15 август куни эълон қилинади
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.

ОТМларга кириш бўйича якуний мандат натижалари 15 август куни соат 8:00 дан эълон қилинади.
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
Абитуриентлар ўз натижаларини Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус Телеграм-ботлари орқали, шахсий ID рақамларини юборган ҳолда тезкорлик билан билиб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, имтиҳонлар 23 июл куни ниҳоясига етганди.
