platina.uz
Жамият

Намангандаги яширин омборда катта миқдордаги сифатсиз дорилар топилди

Ушбу дори воситалари қўшни республика ҳудудидан айланма йўллар орқали олиб келинган ва келгусида сотиш мақсадида санитария қоидаларига зид равишда сақланган. 

Намангандаги яширин омборда катта миқдордаги сифатсиз дорилар топилди

Наманганда 577 млн сўмлик ҳужжатсиз ва сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Наманган шаҳридаги уйлардан бири холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда 1996 й.т. фуқаро томонидан келгусида сотиш мақсадида санитария қоидаларига зид равишда сақлаб келинаётган дори воситалари борлиги аниқланди.

Хусусан, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда сифати кафолатланмаган 56 турдаги жами 13184 дона дори воситалари, жумладан, “Сефотаксим”, “Бифидумбактерин”, “Атропин”, “Тидомет форте” ва бошқа турдаги препаратлар ашёвий далил sifatida олинди.

Аниқланишича, ушбу “яширин омбор”да сақланаётган дори воситалари қўшни республика ҳудудидан айланма йўллар орқали олиб келинган.

Баҳолаш хулосасига кўра, уларнинг умумий қиймати 577 млн 381 минг сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 3-қисми “а” билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid