platina.uz
Жамият

Татаристонга дрон ҳужуми сабаб 7 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Вафот этган фуқароларнинг жасадларини суд-тиббий экспертиза ва зарур расмий жараёнлар якунланганидан сўнг Ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилади. 

Татаристонга дрон ҳужуми сабаб 7 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Украина дронларининг Татаристонга ҳужуми сабаб 7 ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Жорий йилнинг 10 август куни Татаристон Республикасининг Нижнекамск шаҳрида жойлашган қатор объектларга учувчисиз учиш аппаратлари орқали ҳужум содир этилган.

Татаристон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 39 киши турли даражада жароҳат олган.

Мазкур мудҳиш воқеа оқибатида, афсуски, Ўзбекистоннинг 7 нафар фуқароси (А.Д.К., У.С.А., Б.О.М., А.Р.Э., Х.Д.Р., Х.Ф.Ф. ва И.Д.Ф.) ҳалок бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат Бош консулхона томонидан назоратга олинган.

Ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида маҳаллий масъул ваколатли идоралар ва тергов органлари билан зарур алоқалар ўрнатилган.

Вафот этган фуқароларнинг жасадларини суд-тиббий экспертиза ва зарур расмий жараёнлар якунланганидан сўнг Ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid