Илҳом Алиев Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди
Суҳбатда Вашингтон саммитига бир йил тўлгани муносабати билан Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик жараёни муҳокама қилинди.

8 август куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва АҚШ Президенти Доналд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбатда Вашингтон саммитига бир йил тўлгани муносабати билан Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик жараёни муҳокама қилинди. Томонлар узоқ йиллик можарога барҳам берилганини таъкидлади.
Шунингдек, икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар, TRIPP транспорт лойиҳаси ва минтақада транспорт боғлиқлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Алиев Трампга Вашингтон саммитидаги роли ва Озарбайжонни G20 саммитига таклиф қилгани учун миннатдорлик билдирди. Томонлар Озарбайжон–АҚШ стратегик шериклигини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилган эди.
