Киноактёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди
У режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан” филмидаги роли билан элга танилган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор, таниқли киноактёр, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
Маълумот учун, Абдуманнон Убайдуллаев кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан” филмидаги роли билан элга танилган.
У бугунга қадар “Омад”, “Сўнгги лаҳза”, “Ҳижрон”, “Назар”, “Йигит йиғламасин”, “Алданган кўнгил”, “Меҳр” каби кўплаб бадиий фильмларда ва бир қанча миллий телесериалларда роллар ижро этган.
Ижодкор бугунга қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедрасида талаба ёшларга таълим бераётган эди.
