platina.uz
Жамият

Наманган шаҳри собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Анвар Отахўжаев 2025 йил сентябрда тезкор тадбирда қўлга олинганди. 

Наманган шаҳри собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Наманган шаҳри собиқ ҳокими 11 йилга қамалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 2026 йил 7 августдаги ҳукми билан Анвар Отахўжаев (1972 йилда туғилган, Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 206-моддаси 2-қисми “а” банди, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва 210-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Унга жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят иши бўйича 3 нафар судланувчига 7 йилдан 10,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2 нафарига 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда 1 нафар судланувчига 3 йилга озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Анвар Отахўжаев 2025 йил сентябрда тезкор тадбирда қўлга олинганди. У 60 минг доллар пора олишда гумонланганди.

Анвар Отахўжаев Наманган шаҳар ҳокими лавозимига 2023 йил декабрида тайинланганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid