platina.uz
Жамият

14 ҳудудда Халқ қабулхоналари мудирларига янги ўринбосарлар тайинланди

Уларнинг қарийб ярмини (6 нафари) аёллар ташкил қилади. Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида ҳудудий қабулхоналар мудирлари ҳисобланади. 

14 ҳудудда Халқ қабулхоналари мудирларига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент Администратсияси раҳбарининг топшириғига кўра, 14 та ҳудудда Халқ қабулхоналари мудирларига янги ўринбосарлар тайинланди.

Эътиборлиси, уларнинг қарийб ярмини (6 нафари) аёллар ташкил қилади.

Президентимизнинг ПФ-51-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш мақсадида мазкур лавозимларга масъулиятли, тажрибали, аҳоли билан доимий жонли мулоқотда бўлган, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштира оладиган кадрлар танланди.

Ҳудудий Халқ қабулхоналари мудирларига янги тайинланган ўринбосарлар:

Нилуфар Аллабергенова – Қорақалпоғистон Республикаси;

Султонбай Бердикиличов – Хоразм вилояти;

Фируза Ибрагимова – Бухоро вилояти;

Қабирдин Абдиазизов – Навоий вилояти;

Хуршид Очилов – Самарқанд вилояти;

Байрамбек Узаков – Жиззах вилояти;

Дилшунос Абдуллаева – Сирдарё вилояти;

Давлатмурод Равшанов – Қашқадарё вилояти;

Абдуҳошим Абдуллаев – Фарғона вилояти;

Баҳодир Юсупов – Наманган вилояти;

Насиба Кулбекова – Тошкент вилояти;

Дилбар Сувонова – Сурхондарё вилояти;

Муқаддасхон Султонова – Андижон вилояти;

Толибжон Орзиев – Тошкент шаҳар.

Эслатма: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари бир вақтнинг ўзида ҳудудий Халқ қабулхоналари мудирлари ҳисобланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid