Лондонда сўнгги 155 йилда илк бор ёғингарчиликсиз ой кузатилди
Европада жазирама ва қурғоқчилик кучайди. ЕИнинг энг йирик дарёси — Дунайда сув сатҳи рекорд даражада пастга тушди.

Буюк Британия пойтахтида сўнгги 155 йилда илк бор ёғингарчиликсиз ой кузатилди.
Лондондаги Қироллик ботаника боғидаги Кью метеорология станцияси 1871 йилдан бери биринчи марта бир календарь ойи давомида ёғингарчилик қайд этмади.
Семафор нашри маълумотларига кўра, Атроф-муҳит агентлиги Лондоннинг жануби-ғарбий қисмида шунга ўхшаш кўрсаткичларни қайд этган.
Миллий метеорология идораси нашрга келгуси ҳафталарда кучли ёки узоқ муддатли ёғингарчилик аломатларини кўрмаётганини маълум қилди.
Европанинг катта қисмида иссиқлик ва ёғингарчиликнинг йўқлиги кузатилмоқда. Нидерландияда қурғоқчилик туфайли каналлар ёпилди ва каналлар, сойлар ва ариқлардан сув олиш тақиқланди.
Европа Иттифоқининг энг йирик дарёси - Дунайда сув сатҳи рекорд даражада пастга тушди, бу эса Венгриядаги Пакш атом электр станциясининг бир нечта энергия блокларини ўчиришга мажбур қилди. Молдовада Днестр дарёсининг сув сатҳи пастлиги сабабли ичимлик сувидан фойдаланиш чекланган.
