platina.uz
Жамият

4,7 млрд сўм бюджет пуллари кешбек сифатида талон-торож қилинди

Прокуратура департаменти ва Солиқ қўмитаси Тошкент шаҳрида текширувлар ўтказди. 

4,7 млрд сўм бюджет пуллари кешбек сифатида талон-торож қилинди

Тошкент шаҳрида 4,7 млрд сўмлик бюджет маблағлари кешбек сифатида талон-торож қилинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “G.M.” МЧЖ масъул шахслари компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда гўёки 76,2 млрд сўмлик маҳсулотлар харид қилганлиги юзасидан сохта маълумотлар расмийлаштириб, савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотилганлиги ҳақида сохта харид чекларини чиқарган. Сўнгра ушбу чекларни “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали 2 475 нафар ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахсларга 70-150 минг сўмдан сотиб, 7,5 млрд сўм “Soliq Mobile” иловаси орқали кешбек сифатида ҳисобланиб, шундан 4,1 млрд сўм тўлаб берилиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда “E.G.” ва “I.F.” МЧЖларнинг масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, компютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда гўёки 10 млрд сўмлик маҳсулотлар харид қилганлиги юзасидан сохта маълумотлар расмийлаштириб, савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотилганлиги ҳақида сохта харид чекларини чиқарган. Сўнгра ушбу чекларни “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали 1 812 нафар ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахсга 100-150 минг сўмдан сотиб, 1 млрд сўм “Soliq Mobile” иловаси орқали "Keshbek" сифатида ҳисобланиб, шундан 640,8 млн сўм тўлаб берилиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid