platina.uz
Жамият

“Андижон сув таъминоти” филиали бошлиғи қўлга олинди

У фуқаро хонадонига канализация тармоғи ўрнатиш учун техник шарт қилдириб беришини айтиб 8,5 минг доллар олган. 

“Андижон сув таъминоти” филиали бошлиғи қўлга олинди

“Андижон сув таъминоти” АЖ Жалақудуқ тумани филиали бошлиғи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда “Андижон сув таъминоти” АЖ Жалақудуқ тумани филиали бошлиғи К.Т. фуқаро Б.А.нинг “Туялас” МФЙ ҳудудидаги хонадонига канализация тармоғи ўрнатиш учун техник шарт қилдириб беришини айтиб, К.Т.нинг топшириғига кўра 8 500 АҚШ долларини фуқаро М.Ш. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid