platina.uz
Жамият

“Ҳудудгазтаъминот” ва “Texnopark” масъуллари 19 млрд сўм бюджет маблағини ўзлаштиргани аниқланди

Пуллар электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш ниқоби остида талон-торож қилинган. 

“Ҳудудгазтаъминот” ва “Texnopark” масъуллари 19 млрд сўм бюджет маблағини ўзлаштиргани аниқланди

Тошкент шаҳрида 19,9 млрд сўмлик бюджет маблағининг талон-торожи фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Texnopark” МЧЖнинг масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, гўёки электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш мақсадида 19 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, “Texnopark” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларга ўрнатилган 273 дона газ ҳисоблагич кўрсаткичларининг кам ҳисобланганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 861,1 млн сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid