platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга борди

Чўлпонота шаҳридаги “Иссиқкўл” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди.

Чўлпонота шаҳридаги “Иссиқкўл” халқаро аэропортида уларни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Бугун етакчилар музокара давомида Ўзбекистон – Қирғизистон стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Президентимиз Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid