Президент Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги голф клуби очилишида иштирок этди
Етакчилар бу ерда барпо этилган замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси билан танишдилар. Янги мажмуа голфни оммалаштириш, спорт туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Чўлпонота шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари билан биргаликда Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги голф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
.jpg)
Етакчилар бу ерда барпо этилган замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси билан танишдилар. Янги мажмуа голфни оммалаштириш, спорт туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Давлат раҳбарлари қардош Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва халқини янги объектнинг очилиши билан табриклаб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятлар тиладилар.
.jpg)
