Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга етиб борди
Остона шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Остона шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
