platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилади. 

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 30 июль – 1 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Саммит якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Ташриф дастурига мувофиқ, Президентимиз Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви ва бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid