Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз миқдорида сақлаб қолди
Йиллик умумий инфляция июн ойида 6,4 фоизга, базавий инфляция эса 5,7 фоизга етган.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз миқдорида сақлаб қолди.
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Маълум қилинишича, йиллик умумий инфляция июн ойида 6,4 фоизга, базавий инфляция эса 5,7 фоизга етган. 2026 йил якунида инфляция 6,5 фоиз атрофида, иқтисодий ўсиш эса 7,5–8 фоиз бўлиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, июн ойида энергия ресурслари ва кўмир нархларининг ошиши инфляцияга қисқа муддатли босим ўтказган.
Пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага тушириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг харид қобилиятини сақлашга қаратилганини таъкидланди.
Асосий ставка бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 16 сентябр куни ўтказилади.
