platina.uz
Жамият

Кредит учун 420 минг доллар талаб қилганлар ушланди

Улар тадбиркорлик қилмоқчи бўлган фуқарога 3,5 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтишган. 

Кредит учун 420 минг доллар талаб қилганлар ушланди

3,5 млн долларлик кредит учун 420 минг доллар талаб қилишди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда кредит ажратиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди.

Жумладан, хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Олмазор филиали банк хизматлари маркази юристи ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи 1979 й.т., муқаддам судланган шахс ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, унинг номига 3,5 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтишади.

Улар “холис” хизматлари эвазига кредит суммасининг 12 фоизини, яъни 420 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 50 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid