platina.uz
Жамият

Ичимлик суви тарифларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги комиссияга ўтказилади

2027 йил 1 апрелдан бошлаб ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун бюджет ташкилотларига республика бўйича бир хил тарифлар белгиланади. 

Ичимлик суви тарифларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги комиссияга ўтказилади

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими янада яхшиланади.

“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–140-сон, 24.07.2026 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан “Ўзсувтаъминот” АЖ (Жамият)га фойдаланиш учун топшириладиган барча ичимлик суви ва оқова сув инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари “Дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими” электрон платформасида акс эттирилади.

Жамият ва унинг тизим корхоналари ўртасида шартномавий муносабатларни самарали йўлга қўйиш мақсадида тор доирадаги малака ошириш, ўқитиш ва эксплуатацияга оид шартномавий муносабатлар тўғридан-тўғри амалга оширилади.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув соҳасидаги янги лойиҳаларга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХМИ/ХҲМТ) қарз ва грант маблағлари олдиндан харид, ретроактив ва шу каби бошқа молиялаштириш усулини танлаган ҳолда жалб қилинади.

2027 йил 1 январдан:

- марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш иқтисодий жиҳатдан самарасиз ёки ўзини оқламайдиган ҳудудларда хизмат кўрсатиш алоҳида ёндашув асосида (махсус техникаларда сув етказиб бериш, шохобчаларни ташкил этиш ва шу кабилар) амалга оширилади.

- тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига ўтказилади.

2027 йил 1 апрелдан бошлаб ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун бюджет ташкилотларига республика бўйича бир хил тарифлар белгиланади.

Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва етказиб бериш жараёнлари бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилиши йўлга қўйилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid