Шерзод Ходжаев энергетика вазири этиб тайинланди
2022 йилдан бери ушбу вазифада бўлган Жўрабек Мирзамаҳмудов лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистонда энергетика вазири ўзгарди.
Президентнинг тегишли фармони билан Шерзод Хикматуллаевич Ходжаев Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Бундан илгарироқ Шерзод Ходжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимидан озод этилди.
