ОАВ: Эрон икки ҳафтада АҚШга 20 млрд долларлик зарар етказди
Эрон кучлари минтақадаги АҚШ базаларидаги ўнлаб қўмондонлик марказлари, мудофаа тизимлари, логистика омборларига зарба берган.

Икки ҳафта давом этган жангларда Эрон АҚШ ҳарбийларига 20 миллиард доллардан ортиқ зарар етказди.
Бу рақамлар Тасним ахборот агентлиги томонидан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили Ҳусайн Моҳеби баёнотига асосланиб келтирилди.
Статистик маълумотларга кўра, 7-31 июль кунлари Эрон кучлари минтақадаги АҚШ базаларидаги ўнлаб қўмондонлик марказлари, мудофаа тизимлари, эрта огоҳлантириш радарлари, алоқа марказлари, ўқ-дорилар ва ёқилғи омборлари, логистика инфратузилмаси, самолётлар учун тураргоҳларга, қирувчи самолётларга, дронларга ва ёрдамчи ускуналарга ҳужум қилган.
Ушбу рўйхат ва АҚШ Ҳарбий департаменти бюджетида ва бошқа ҳужжатларда эълон қилинган ускуналар ва инфратузилманинг тахминий қийматига асосланиб, зарар 20 миллиард долларга етиши мумкин. АҚШ молиявий йўқотишларининг катта қисми армиянинг ҳаво мудофааси тизимининг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланган Patriot ҳаво мудофааси ракета тизимларидан келиб чиқади.
Таъкидланишича, бу рақам тахминий бўлиб, АҚШ ҳарбийларига потенциал иқтисодий ва ҳарбий йўқотишлар ҳақида умумий маълумот беради.
