Энергетика соҳасида назорат инспекциясига раҳбар тайинланди
Аҳадхон Исоқжонов аввал Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган.

Энергетика соҳасида назорат инспекциясига раҳбар тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан:
Аҳадхон Икромжонович Исоқжонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. У аввал Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган.
Дадажон Айнақулович Исақулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Жўрабек Мирзамаҳмудов ишдан олиниб, Шерзод Ходжаев энергетика вазири этиб тайинланганди.
