Бекмурод Абдуллаев иши жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўрилади
Абдуллаев 2021 йил апрел ойидан ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган, 2025 йил 3 ноябр куни ишдан олинган эди.

Бекмурод Абдуллаев иши жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўрилмоқда. Суд иши 29 июл кунига белгиланган.
Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)нинг бир қатор қисм ва бандлари бўйича айбланмоқда.
Бекмурод Абдуллаев билан бирга жами 30 кишига оид иш жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилмоқда. Уларнинг кўпчилиги (167-модда 3-қисми а-банди в-банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)да айбланмоқда.

Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрел ойидан ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган, 2025 йил 3 ноябр куни ишдан олинган эди.
2026 йил январ ойида у қамоққа олингани бўйича хабарлар тарқалди.
