Илгиз Танташев ЖЧни бошқарган энг яхши ҳакамлардан бири деб топилди
Танташев чемпионатда Шотландия-Марокаш, Жазоир-Австрия, Парагвай-Франция учрашувларини бошқариб борди.

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) Илгиз Танташевни Жаҳон чемпионатида фаолият олиб борган энг яхши ҳакамлар рўйхатига киритди.
Гуруҳ босқичи ва плей-офф доирасидаги баҳсларини бошқарган ўзбек ҳаками ушбу рейтингнинг 10-поғонасидан жой олди.
Танташев чемпионатда Шотландия-Марокаш, Жазоир-Австрия, Парагвай-Франция учрашувларини бошқариб борди.
Словениялик Славко Винчич биринчи ўринни эгаллади. АҚШлик Исмаил Элфатҳ 2-ўриндан жой олди.
