Халқаро шахмат федерацияси президенти ЕИ санкциясига учради
Аркадий Дворкович шу сабаб ўз ваколатларини тўхтатиб қўйишини эълон қилди.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Аркадий Дворкович Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига киритилганидан сўнг ўз ваколатларини тўхтатиб қўйишини эълон қилди.
"Мен FIDE президенти сифатидаги ваколатларим ва вазифаларимни дарҳол ва Европа Иттифоқи санкциялари остида қолгунимча тўхтатиб туришга қарор қилдим", деди Дворкович ташкилот веб-сайтида чоп этилган баёнотда.
Европа Иттифоқининг унга қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарорини "адолатсиз ва ноқонуний" деб билишини таъкидлади. Шунинг учун у қарор устидан шикоят қилиш ниятини билдирди.
FIDE вице-президенти Вишванатан Ананд энди президент вазифасини бажарувчи сифатида ишлайди.
