Саида Мирзиёева Тошкентда янги истироҳат боғлари барпо этилишини шахсан назоратга олди
Сайилгоҳ кўчаси, Амир Темур шоҳкўчаси ва унга туташ ҳудудларни янгилаш, Бобур номидаги Экопарк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги боғ майдонларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева пойтахтда янги истироҳат боғлари барпо этилишини шахсан назоратга олди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентдаги қатор муҳим объектларни кўздан кечирди. Таъкидланишича, янги истироҳат боғларини барпо этиш ҳамда атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш пойтахт келажаги учун энг устувор вазифалардан биридир.

Афросиёб кўчасидаги боғда барча эмин-эркин дам олиши учун зарур шароит яратиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Сайилгоҳ кўчаси, Амир Темур шоҳкўчаси ва унга туташ ҳудудларни янгилаш, Бобур номидаги Экопарк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги боғ майдонларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
“Асосий вазифамиз — пойтахтимизга “яшил шаҳар” мақомини қайтариш, одамлар мазмунли ҳордиқ чиқариши ва сайр қилиши учун имкон қадар кўпроқ очиқ майдонлар яратишдир. Қулай ва хавфсиз муҳитни ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш ишларини изчил давом эттириш ҳамда мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш лозим”, - деб ёзди ПА раҳбари.

Шаҳар аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш йўлида бу масалаларни ҳал этишга зудлик билан киришилади.

