platina.uz
Жамият

Тошкентда гиёҳванд моддалар сотишда гумонланган хорижликлар ушланди

Уч нафар Украина фуқаролари яшайдиган уйлар текширилганда “закладка” тарзида тарқатиш учун кичик бўлакларда тайёрлаб қўйилган наркотик моддалар борлиги маълум бўлган. 

Тошкентда гиёҳванд моддалар сотишда гумонланган хорижликлар ушланди

Тошкент шаҳрида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган хорижликлар ушланди.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи хориж фуқаролари қўлга олинди.

Хусусан, жорий йилнинг 12 июн куни мамлакатимизга келган Украина давлатининг 1994, 1997 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар фуқароси вақтинчалик истиқомат қилаётган Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги иккита хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, пойтахтнинг турли манзилларида “закладка” тарзида тарқатиш учун кичик бўлакларда тайёрлаб қўйилган наркотик моддалар борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, улар “гашиш”, “мефедрон” ва “алфа-ПВП” гиёҳвандлик воситалари ҳисобланиб, умумий оғирлиги 1 кг 945 гр.ни ташкил этади.

Шунингдек, интернет наркодўкон ташкилотчилари томонидан мазкур чет эл фуқароларига келгусида қайта қадоқлаб, пойтахт ҳудудида тарқатишлари учун хуфия жойда қолдирилган жами 460 гр “мефедрон” ва “алфа-ПВП” ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid