platina.uz
Иқтисод

Қорамоллар сони аввалги ҳисобга нисбатан 2,1 миллион бошга кам экани маълум бўлди

Қўй ва эчкилар сони 1,5 миллион бошга кам чиқди. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари ҳақиқий ҳолатни кўрсатиб берган. 

Қорамоллар сони аввалги ҳисобга нисбатан 2,1 миллион бошга кам экани маълум бўлди

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари чорвачиликдаги ҳақиқий ҳолатни кўрсатиб берди.

Илгари маълум қилинган рақамларга нисбатан қорамоллар сони 2,1 миллион бошга, қўй ва эчкилар сони 1,5 миллион бошга кам чиқди.

Биргина Қашқадарё вилоятида қорамоллар сони 171 минг бошга, қўй ва эчкилар 288 минг бошга камлиги аниқланган. Бу ушбу вилоят ҳисобидан бозорга 50 минг тонна гўшт ва 120 миллион литр сут чиқмаслигини англатади.

Чорвачилик лойиҳалари учун май ойида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 1 триллион сўм ажратилган. Бунга қўшимча равишда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан яна 50 миллион доллар йўналтирилади.

Мазкур маблағлар ҳисобидан чорва комплекси ташкил этишга 5 миллиард сўмгача, наслли қорамолчилик учун 20 миллиард сўмгача 10 фоизли кредит ажратилади. Кредитлар 10 йил муддатга, 4 йиллик имтиёзли давр билан берилади. Йил якунигача четдан 100 минг бош қорамол ва 150 минг бош қўй-эчки олиб келиш вазифаси қўйилди.

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid