platina.uz
Жамият

Аномал иссиқда электр узилиши бўйича мурожаатлар кўпайди

Президент Халқ қабулхонасига ўтган ҳафта давомида (13-19-июл) жами 19 890 та мурожаат тушган. Бола нафақаси ва алимент ундириш масалалари ҳамон долзарблигича қолган. 
 

Аномал иссиқда электр узилиши бўйича мурожаатлар кўпайди

Ўтган ҳафта давомида (13-19-июл) жами 19 890 та мурожаат тушган бўлиб, унда фуқаролар томонидан 21 282 та масала кўтарилган.

Бола нафақаси ва алимент ундириш масалалари ҳамон долзарблигича қолмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб электр узилишлари бўйича мурожаатлар кўпайган. Хусусан, электр узилишлари бўйича 1012 та, электр объектларини таъмирлашга оид 356 та мурожаат келиб тушди.

​Энг кўп мурожаат тушган ташкилотлар:

​ИҲМА (Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги): 3 432 та

​Энергетика вазирлиги: 2 950 та

​ИИВ (Ички ишлар вазирлиги): 2 063 та

​МИБ (Мажбурий ижро бюроси): 1 880 та

​Бош прокуратура: 1 125 та

​ССВ (Соғлиқни сақлаш вазирлиги): 1 068 та.

Энг кўп мурожаат қилинган масалалар:

​Бола нафақаси: 1 750 та

​Алимент ундириш: 1 049 та

​Электр узилишлари: 1 012 та

​Газ балони таъминоти: 844 та

​Ҳуқуқбузарликка оид масалалар: 416 та

​Суриштирув ва тергов жараёнлари: 376 та

​Бир марталик моддий ёрдам олиш: 359 та

​Электр объектларини таъмирлаш: 356 та.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid