platina.uz
Жамият

Саудия Арабистони бир йил амал қиладиган умра визасини жорий этди

Кўп марталик умра визаси Ҳаж мавсуми даврида умра амалларини бажариш ҳуқуқини бермайди. Ушбу даврда Саудия Арабистони томонидан белгиланган алоҳида тартиб-қоидалар амал қилади. 

Саудия Арабистони бир йил амал қиладиган умра визасини жорий этди

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан умра зиёратчиларини янада қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш мақсадида кўп марталик умра визаси тартиби жорий этилди.

Мазкур тартибга мувофиқ, энди умра визасини 365 кун (1 йил) муддатга амал қиладиган кўп марталик кириш визаси сифатида расмийлаштириш мумкин.

Визанинг асосий шартлари:

Виза амал қилиш муддати - 365 кун (1 йил);

Ушбу муддат давомида Саудия Арабистонига бир неча марта кириш имконияти мавжуд;

- Мамлакат ҳудудида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги лозим;

- Ҳар бир сафар олдидан Nusuk платформаси орқали меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар танланиб, умра рухсатномаси (Permit) расмийлаштирилиши шарт.

Мазкур тартиб Nusuk платформасини хорижлик зиёратчилар ўртасида кенг жорий этиш, умра хизматларини рақамлаштириш ҳамда зиёратчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада оширишга қаратилган.

Кўп марталик умра визаси Ҳаж мавсуми даврида умра амалларини бажариш ҳуқуқини бермайди. Ушбу даврда Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган алоҳида тартиб-қоидалар амал қилади.

Шунингдек, мазкур визанинг амал қилиш муддати 1 йил бўлса-да, Саудия Арабистонида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги лозим.

Агар зиёратчи бир мартаги ташрифида 90 кунлик муддатдан тўлиқ фойдаланса, унинг мазкур визаси бўйича рухсат этилган бўлиш муддати тугайди ва ушбу виза асосида қайта кириш имконияти бўлмайди. Кейинги сафар учун янги умра визасини расмийлаштириш талаб этилади.

Агар зиёратчи йил давомида бир неча марта Саудия Арабистонига кирса, барча ташрифлар давомида мамлакатда бўлган кунлар йиғиндиси 90 кундан ошмаслиги шарт.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid