platina.uz
Жаҳон

Нетаняҳу Нью-Йоркда қўлга олиниши мумкин — шаҳар мэри

2024 йилда Халқаро жиноий суд Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берганди.  

Нетаняҳу Нью-Йоркда қўлга олиниши мумкин — шаҳар мэри

Нью-Йорк шаҳар мэри Зоҳран Мамдани шу йил кузида БМТ Бош Ассамблеясига ташрифи давомида Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхуни ҳибсга олиш масаласини кўриб чиқаётганини айтди.

​Бироқ, у полиция бўлимига хорижий раҳбарни ҳибсга олишни буюриш ваколатига эгами ёки йўқми, номаълум эканлигини айтди.

Мэр бу мақсадда ўз қонунларини "ўйлаб топмаслигини" таъкидлади.

​"Менимча, Бош вазир Нетаньяху Гаага судига тегишли. У Халқаро Жиноят Суди томонидан айбланган уруш жиноятчиси ва сиз кўп одамлар бу фикрда эканлигини кўрасиз", деди Мамдани The New York Times газетаси билан бўлиб ўтган подкастда.

​Мамдани Исроил ҳукуматининг таниқли танқидчиси ва Ғазодаги урушни бир неча бор "геноцид" деб атаган. Исроил бу даъволарни рад этади.

​Ўтган йилги сайловолди кампанияси давомида Мамдани полицияга Исроилда қайта сайланиш учун номзодини қўяётган Нетаньяхуни ҳибсга олишни буюришини айтди. 2024 йилда Xалқаро Жиноят Суди Нетаньяхуни собиқ мудофаа вазири Йоав Галлант билан бирга Фаластинда уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар айбловлари билан ҳибсга олиш ордерларини чиқарди. Исроил бош вазирининг ўзи айбловларни рад этиб, уларни антисемитизм ва "қонли туҳмат" деб атади.

​Исроил ва АҚШ Xалқаро Жиноят Судининг таъсис ҳужжати бўлган Рим Статутини ратификация қилмаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid