platina.uz
Сиёсат

Давактив собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқов иши судга оширилди

У жорий йил январ ойида агентликдаги коррупциявий схемалар сабаб танқидга учраб, қамоққа олинганди. 

Давактив собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқов иши судга оширилди

Давактивнинг собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқов иши судга оширилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан 20 июлга cуд мажлисига тайинланган жиноят ишлари рўйхатида маълум қилинган.

Акмалхон Ортиқов Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 206 (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ҳамда 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) бўйича айбланмоқда.

Жиноят иши доирасида Ортиқов билан бирга яна 5 нафар шахс ҳам маҳкамада жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январ ойида Шавкат Мирзиёев агентликда коррупциявий схемалар аниқланганини маълум қилиб, Акмалхон Ортиқовни лавозимидан озод этган эди. Шундан сўнг у қамоққа олинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid