Алифбога тузатишлар бирор ортиқча харажатга олиб келмайдиган тарзда ўтказилади — эксперт
Қонунчилик палатаси қабул қилган алифбога тузатишлар ҳақидаги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Эксперт Шаҳноза Соатова бу масала юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Қонун лойиҳаси тўғрисида тарқатилган маълумотларда ҳамда кейинчалик мутахассислар берган тушунтиришларда ҳам ушбу тузатишлар туфайли шошилинч харажатларга йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилган эди.
Жумладан, қанчалик мураккаб бўлмасин, ҳар қандай расмий ҳужжат, давлат белгилари, дарслик ва бошқалар токи улар ўз муддати келиб алмашмагунча ўз кучида қолиши, барча ўзгартиришлар босқичма-босқич амалга оширилиши таъкидланмоқда.
Кўп тасдиқланмаган хабарлар, жумладан, исмлар ёзилган авторақамлар чиқарилиши баҳонасида алифбо тузатилаётганлиги ёки шу каби ўзгаришлар туфайли алифбо алмашишидан кимнингдир манфаатдорлигига оид фикрлар ҳеч қандай асосга эга эмас.
Аслида, кўп сонли тилшунослик ва турдош соҳалар мутахассислари таъкидлаганидек, алифбомиз ва тилимиз бугунги рақамли замонда ривожланиши учун таклиф этилаётган ўзгартиришларга эҳтиёж аллақачон етилиб бўлди.
Шу боис, алифбога киритилаётган ўзгартиришлар бирор ортиқча харажатларга ёки бошқа соҳалардаги ислоҳотларга боғлиқ эмас, балки соҳани ривожлантириш борасидаги тадрижий қадам сифатида кўрилиши керак.
