platina.uz
ЖЧ-2026

Ўзбекистон ЖЧда ўз таркибини энг кўп ўзгартирган жамоалар қаторига кирди

Бу ўртача кўрсаткич билан Ўзбекистон турнирда Англия ва Эрон билан тенглашиб, еттинчи ўринни эгаллади. 

Ўзбекистон ЖЧда ўз таркибини энг кўп ўзгартирган жамоалар қаторига кирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларида ўз таркибини энг кўп ўзгартирган жамоалар қаторида бўлди.

Opta Analyst статистика порталига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳар 90 дақиқада ўртача 2,7 та тактик ўзгариш амалга оширган. Бу ўртача кўрсаткич билан Ўзбекистон турнирда Англия ва Эрон билан тенглашиб, еттинчи ўринни эгаллади.

Бу рейтингдан кейин Қатар ва Иордания ўз таркибини ўртача ҳар бир ўйинда 3,3 мартадан ўзгартирган, Белгия ва Чехия 3,0 тадан ва Парагвай 2,8 тадан ўзгарган.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида учта ўйин ўтказди. Статистика шуни кўрсатадики, миллий терма жамоа мураббийлар штаби майдондаги ўзгаришларга фаол муносабатда бўлган ва ўйинлар давомида ўз таркибини мунтазам равишда ўзгартирган.

90 дақиқада таркиб ўзгариши сони бўйича энг яхши 10 та жамоа:

1. Қатар - 3.3
2. Иордания - 3.3
3. Бельгия - 3.0
4. Чехия - 3.0
5. Парагвай - 2.8
6. Англия - 2.7
7. Ўзбекистон - 2.7
8. Эрон - 2.7
9. Жазоир - 2.5
10. Миср - 2.4

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid