platina.uz
Иқтисод

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Ички валюта бозоридан сотиб олинган валюта маблағларидан фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш имконияти яратилади. 

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди.

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 28-бандига ўзгартиришни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3281-6, 16.07.2026 й.).

Ўзбекистон Республикаси "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг 15-моддасига кўра, жорий халқаро операциялар билан боғлиқ ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш чекловларсиз амалга оширилади.

Бунда, махсус валюта ҳисобварақларига киритилган маблағлар қатъий равишда буюртмаларда кўрсатилган мақсадлар учун сарфланади.

Бугунги кунда бир шартнома доирасида сотиб олинган валюта маблағларидан бошқа шартнома учун фойдаланиш зарурати туғилганда, мижозлар томонидан ушбу валюталар банкка сотилиши ва янги мақсад учун қайта сотиб олиниши талаб этилади.

Мазкур идоравий ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ички валюта бозоридан сотиб олинган валюта маблағларидан фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш имконияти яратилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid