platina.uz
Жамият

ОТМлар учун квоталар эълон қилинди

Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари учун давлат гранти квоталари 35 фоизга оширилиши ҳисобига ажратилган қабул параметрлари ҳам тасдиқланди. 

ОТМлар учун квоталар эълон қилинди

ОТМлар учун квоталар тасдиқлади. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.

Давлат қабул комиссияси томонидан 2026/2027-ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотлари умумий қабул параметрлари, жумладан, қуйидагилар тасдиқланди:

- Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари учун давлат гранти квоталари 35 фоизга оширилиши ҳисобига ажратилган қабул параметрлари;

- Бакалавриат ва магистратура бўйича умумий қабул параметрлари таълим шакллари ҳамда ўқитиш тиллари кесимида;

- Тиллар, махсус педагогика, спорт, санъат ва бошқа йўналишларнинг ихтисослашувига кўра қабул тақсимоти;

- Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2 фоизлик давлат гранти квоталари;

- Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун қўшимча 1 фоизлик давлат гранти квоталари;

- Ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари учун қўшимча 5 фоизлик давлат гранти квоталари;

- Қуролли Кучлар ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фарзандлари учун давлат гранти квоталари;

- Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга фуқаролар учун алоҳида 5 фоизлик қабул кўрсаткичлари;

-Божхона органлари ходимлари фарзандлари учун қўшимча 2 фоизлик давлат гранти квоталари;

- “Ижтимоий реестр”га киритилган оилалар фарзандлари учун қўшимча 10 фоизлик давлат гранти квоталари;

- Ўрмончилар ва уларнинг фарзандлари учун қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари;

- Хориждаги ёш ватандошлар учун ажратилган 30 та давлат гранти ўринлари;

- Давлат гранти улушининг таълим соҳалари ва бакалавриат йўналишлари бўйича тақсимоти;

- Камида 5 йиллик иш стажига эга фуқароларни кечки таълимга тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик ва идоралар рўйхати;

- Мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва санъат соҳалари учун мақсадли қабул параметрлари;

- Мактабгача таълим педагоглари учун дуал таълим асосидаги бакалавриат қабул параметрлари;

- Олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчилари учун педагогика магистратурасига масофавий таълим бўйича мақсадли қабул;

- 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизлар учун 2 500 та алоҳида тўлов-контракт ўрни;

- Хотин-қизлар учун кундузги таълимга қўшимча 4 000 та давлат гранти;

- Green University учун вакант давлат буюртмаси ўринлари ҳисобидан 100 та қабул параметри;

- Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқаролари учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid