platina.uz
Жамият

Автомобил ёки кўчмас мулклар сотилиши ёки гаровга қўйилишига MyGov орқали тақиқ қўйиш мумкин бўлади

Кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқни кредитлар тўлиқ сўндирилганда проактив шаклда, яъни фуқаро мурожаатисиз ҳам ечиш йўлга қўйилади. 

Автомобил ёки кўчмас мулклар сотилиши ёки гаровга қўйилишига MyGov орқали тақиқ қўйиш мумкин бўлади

Президентнинг "Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

2026 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда автомобил ва кўчмас мулк эгалари ўз мулкининг сотилиши ёки гаровга қўйилишига MyGov портали орқали тақиқ ўрнатиши мумкин бўлади;

Кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқни кредитлар тўлиқ сўндирилганда проактив шаклда, яъни фуқаро мурожаатисиз ҳам ечиш йўлга қўйилади;

Жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлар ўзгартирилганда тегишли электрон шаклдаги ҳужжатларга фуқароларнинг қўшимча аризаларисиз ўзгартириш киритилади.

Яъни фуқаро идорама-идора юриб, ҳужжатларини янгилаб юрмайди. Айни пайтда бирламчи маълумотлар ўзгартирилганда ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва “загран” паспортни қайта расмийлаштириш имконияти яратилади.

Жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов, насия савдога оид ҳар қандай рекламада товарнинг (ишнинг, хизматнинг) жорий қийматига нисбатан қанча сумма қўшиб тўлаш кераклиги, якуний қиймати қанча бўлиши хусусидаги маълумотлар акс эттирилиши шарт бўлади;

Микроқарз бўйича шартномаларнинг дастлабки қисмида шартноманинг асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган матнли огоҳлантириш ахбороти ва реклама материалларида салбий оқибатлар ҳақидаги огоҳлантириш ахборотини жойлаштириш мажбурий бўлади. Истеъмолчини чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулотларини вақтинчалик ёки доимий тақиқлаш амалиёти жорий этилади;

ID-картаси, “загран” паспорт ёки яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганда ёки яроқсиз ҳолга келганида фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, қўшимча давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжат расмийлаштириб берилади;

Спам-қўнғироқлар тартибга солинади. Мобил алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф қилиш фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилиги олингандан сўнг амалга оширилади.

Телефонда реклама хабарномалари ва қўнғироқлар фақат кундузги вақтда – соат 09.00 дан 18.00 гача тарқатилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid