Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди
Абдулла Абдуқодиров агентлик директорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади. У аввал ушбу агентликка раҳбарлик ҳам қилганди.

Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан:
Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;
Тоҳиржон Баходирович Сафаров Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Сардор Умрзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланганди.
