Навоийда ИИБ терговчиси қўлга олинди
У хизмат мавқеидан фойдаланиб, ноқонуний равишда бойлик орттирмоқчи бўлган.

Навоийда ИИБ терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Навоий вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда хизмат мавқеидан фойдаланиб, ноқонуний равишда бойлик орттирмоқчи бўлган Қизилтепа тумани ИИБ Тергов гуруҳи катта терговчисининг қилмишлари фош этилди.
Хусусан, жорий йилнинг 1 июль куни Ички ишлар органлари томонидан телефони хотирасида таъқиқланган диний материаллар мавжуд бўлиши эҳтимоли билан 2003 й.т. фуқаронинг олиб қўйилган iPhone 17 ProMax русумли телефон аппаратини қайтариб бериш эвазига ўзининг 2 нафар воситачилари орқали 1000 АҚШ доллари олган вақтида терговчининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
