platina.uz
Жамият

Тошкентда 18 гектардан ошиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

Ерга оид энг кўп ҳуқуқбузарлик пойтахтнинг Сергели, Яккасарой, Олмазор ҳамда Шайхонтоҳур туманларида қайд этилган.

Тошкентда 18 гектардан ошиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

Тошкентда 18 гектардан ошиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

2026 йилнинг ўтган 6 ойида Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг туманлардаги бўлим ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 1 376 та ҳолатда 18,3 гектар ерлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган.

Ерга оид энг кўп ҳуқуқбузарлик пойтахтнинг Сергели, Яккасарой, Олмазор ҳамда Шайхонтоҳур туманларида қайд этилган.

Кадастр ходимлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 839 та ҳолатда 9,6 гектар ер қонун бузилиш ҳолати фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилишига эришилган.

Ер участкаларини қайтариш ва уларда қурилган иморатларни бартараф этиш бўйича 415 та ҳолатда 9 гектар ер майдони билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан судларга даъво аризалари киритилган.

Юқоридаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг 937-сон Қонуни талабларига мутаносиб бўлмагани учун ҳам ушбу жойларда ер ва кадастр назорати тадбирлари амалга оширилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid